Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Грузия давлатининг Ажария автоном республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Георгий Сурманидзе бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вилоят ҳокими меҳмонларга Хоразмда аграр соҳага инновацион ёндошув туфайли эришилаётган ютуқлар ва тармоқни янада ривожлантириш имкониятлари ҳақида сўзлаб берди. Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати