DataLife Engine / “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси томонидан сайёр қабул ўтказилди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси томонидан сайёр қабул ўтказилди

   Урганч туманида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.Усмановнинг сайёр қабули ташкил этилди. Унда фуқаролар мурожаатлари тингланиб, муаммоли масалаларни ҳал қилиш чоралари қўрилди. Шунингдек, 12 нафар эҳтиёжманд фуқароларга 1 миллион  сўмдан моддий ёрдам пуллари ва туманда яшовчи бир қатор эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари топширилди.



   Таъкидлаш жоизки, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида вилоятдаги 46 та маҳалла фуқаролар йиғинларига  415,4 миллион сўмлик мебель ва компьютер жамланмалари топширилган.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
14-12-2021, 19:16
Вернуться назад