Давлат бошқаруви академиясида 10-11 декабрь кунлари 2022 йилда ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш "Йўл харитаси"ни тайёрлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Хоразм вилояти ҳокими, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари учун амалий семинарлар ташкил этилди.
Семинарнинг дастлабки кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Гулямов, Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов, шунингдек вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги мутасадди вакиллари иштирок этишди.
Амалий-семинарнинг биринчи куни Тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига қаратилган бўлиб, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича драйвер соҳаларни аниқлаш, маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик дастурларини амалга ошириш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.