Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий вакиллиги, вилоят ҳокимлиги, Урганч давлат университети, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда унинг тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаблар ўртасида меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум хорижий тилларни ўрганиш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида замон талабларига жавоб берадиган малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий тилларни оммалаштириш ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тадбирларини амалга оширишга қаратилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизати