DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг сессиясида

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг сессиясида


        Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини  вилоят ҳокими, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.





Сессия кун тартибига ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми бўйича “Ijro.gov.uz” идоралараро ягона электрон тизимидаги топшириқлар ижросини таъминлаш ва бошқа масалалар киритилди. Сессия муҳокамасига қўйилган масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди. Депутатлар томонидан билдирилган таклифлар ва қизғин савол-жавоблардан кейин кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.







Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

6-12-2021, 18:49
Вернуться назад