Баҳрайн қироллигида бўлаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларининг иккинчи кунида парасузиш спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Урганч шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Азизбек Бойназаров брасс усулида 100 метрга сузишда Параосиё ўйинларининг икки карра чемпионлигини қўлга киритди.
Мазкур нуфузли мусобақанинг дастлабки кунидаёқ, умидли ёш спортчимиз Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатиш билан биргаликда, Ўзбекистон миллий терма жамоасига илк олтин медални олиб келган эди. Бугунги кундаги баҳсларда эса Азизбек Бойназаров делегациямиз ҳисобига яна битта олтин медални ёздириб қўйди.
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз делегацияси ҳисобида ҳозирги кунга қадар 2 та олтин ва 1 та бронза медали бор.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати