Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ташкил этилган “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Урганч туманидаги “Бақайлар” маҳалласи танловда фахрли 3-ўринни эгаллаб 2 дона компьютер, 1 дона bookreader, IT йўналишидаги ўқув курси учун 10 кишилик сертификат билан тақдирланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати