Ливан пойтахти Байрут шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Урганч давлат университети жисмоний маданият факультетининг 3 нафар талабаси – Ҳалимахон Қурбонова, Сита Қадамбоева ва Шукуржон Аминовалар дзюдо кураши бўйича олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлдилар. Ватанимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилган ғолиб спортчиларни ва уларнинг мураббийларини бу улкан ғалаба билан самимий муборакбод этамиз!
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати