Баҳрайндан хушхабар!
Баҳрайн қироллиги мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларининг илк кунида парасузиш спорт турининг S 8 классида 200 метрга сузишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Урганч шаҳридаги сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Азизбек Бойназаровга тенг келадиган рақиб топилмади.
Азизбек Бойназаров Параосиё ўйинлари рекордини қўйиш билан биргаликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални ёздириб қўйди.
Ушбу эришилган ютуқ билан барча ҳамюртларимизни, Азизбек Бойназаров ва унинг устоз-мураббийларини самимий табриклаймиз!
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
5-12-2021, 19:07
Вернуться назад