DataLife Engine / Хива шаҳрида “Риека – Европа маданияти пойтахти “ номли фотокўргазма очилди

Хива шаҳрида “Риека – Европа маданияти пойтахти “ номли фотокўргазма очилди


    Хива шаҳри ўтган йил Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан   туркий тилли давлатлар маданий пойтахти деб эълон қилинган бўлса, Хорватиянинг Риека шаҳри эса Европа маданияти пойтахти деб белгиланган. Икки  қадимий шаҳар ўртасида дўстлик ришталарини боғлаш, маданий алоқаларни янада ривожлантириш,туризм соҳасида  ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.






Жорий йилнинг апрель ойида Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти билан ҳамкорликда  Риека шаҳрида “Хивадан таассуротлар” номли фотокўргазма ташкил қилинган эди.Ушбу дўстлик тадбирининг узвий давоми сифатида бугун Хива шаҳридаги “Тошҳовли” саройида  “Риека – Европа маданияти пойтахти “ номли фотокўргазма очилди. Тадбирнинг очилиш маросимида Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Дусен Касеинов, Риека шаҳри мэри Марко Филипович, Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги директори Турсунали Қўзиев, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Саидов, Хива   шаҳри ҳокими Темур Давлетов иштирок этишди.  Келгусида иккала шаҳар ўртасида маданий ва туристик йўналишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди. Фотокўргазма 5 декабргача давом этади.






Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

3-12-2021, 22:40
Вернуться назад