Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.Саидов 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни арафасида Урганч шаҳридаги 32-сон заиф эшитувчи ва 96-сон кар-соқов болалар тарбияланадиган махсус мактаб-интернатлар фаолияти билан танишди. Ўқитувчилар жамоаси билан мулоқот чоғида таълим сифатини яхшилаш, мактаб битирувчиларининг келгусида ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш хусусида фикр алмашилди. Вазир мактаб-интернатларга телевизор ва бадиий адабиётлар тўпламларини совға қилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати