DataLife Engine / Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Туркиянинг “Modoğlu” заргарлик компанияси раҳбари Жўшқун Гумушни қабул қилди

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Туркиянинг “Modoğlu” заргарлик компанияси раҳбари Жўшқун Гумушни қабул қилди

      Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Туркиянинг “Modoğlu” заргарлик компанияси раҳбари Жўшқун Гумушни қабул қилди. Мазкур компания Туркия заргарлик саноатида ўз ўрнига эга етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.


Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2021-2023 йилларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва соҳада янги иш ўринлари яратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланган. Унга кўра  Хоразм вилоятида уч йил мобайнида 580 кг миқдорда олтин ва кумушдан тайёрланган заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда 1850 та янги  иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.  


Ўзаро мулоқот давомида вилоятда заргарлик саноатини ривожлантиришга сармоя киритиш, бу борада хорижий инвесторлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар хусусида фикр алмашилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

1-12-2021, 14:36
Вернуться назад