DataLife Engine / “Сайёҳ-2021” халқаро форумида

“Сайёҳ-2021” халқаро форумида

Хабарингиз бор, вилоятимизда  Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан “Сайёҳ – 2021” халқаро форуми ўтказиляпти. Мазкур тадбирда  Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) делегацияси, шунингдек дунёнинг турли давлатларидан  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг  60 нафардан зиёд экспертлари “онлайн” ва “офлайн” тарзда қатнашмоқда.



Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов форум доирасида Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси бошқаруви раиси Дмитрий Янин ва анжуманда  иштирок этаётган хорижий давлатлар делегациялари вакиллари билан учрашди.Ўзаро мулоқот чоғида вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишлари хусусида сўз борди. Меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб,  келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирдилар.




Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

25-11-2021, 15:37
Вернуться назад