Урганч шаҳридаги Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ушбу боғга Ватанимизнинг ўлчами эса 22х11 метр бўлган улкан байроғи 66 метр баландликдаги флагштокка ўрнатилган бўлиб, у баландлиги жиҳатидан мамлакатимизда 2-ўринда туради.
Тадбирда давлатимиз байроғи юртимизнинг буюк тарихи ва озодлиги учун кечган курашлар, миллий ғурур ва менталитетимиз, маънавий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, буюк мақсад ва эзгу орзу-интилишларимизни ўзида акс эттириши билан бирга халқаро миқёсда мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтириш, юртдошларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати