DataLife Engine / Брюсселда “Хива маданияти кунлари “ ўтказилди

Брюсселда “Хива маданияти кунлари “ ўтказилди

   Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида “Хива маданияти кунлари” тадбири ўтказилди. Тадбир Европа иттифоқи парламенти, “Европа иттифоқи – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи, Ўзбекистонннинг Белгиядаги элчихонаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилди.




    Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан  бири – Хива ТУРКСОЙ Халқаро ташкилоти томонидан “2020 йилда турк дунёси маданий пойтахти” деб эълон қилинганига урғу бердилар. “Хива шаҳрининг Буюк Ипак Йўлидаги тарихий аҳамияти ва ўрни” мавзусида европалик тарихчи олимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек, гастрономик шоу, фотокўргазма намойиш этилди.





Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

17-11-2021, 22:56
Вернуться назад