DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Ирландиянинг “IDI” компанияси вакилларини қабул қилди

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Ирландиянинг “IDI” компанияси вакилларини қабул қилди

     Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Ирландиянинг “IDI” компанияси экспертлар гуруҳи раҳбари Пол Шиен, стратегик маслаҳатчи Саймон Гланси ва Хоразм вилоятига бириктирилган стратегик маслаҳатчи Кевин О‘Коннорни қабул қилди.



Маълумот учун, “IDI” (International Development Ireland) компанияси 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Вилоят ҳокими меҳмонларга ҳудуднинг инвестициявий ва ишлаб чиқариш салоҳияти, амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар ҳақида маълумот  берди. Мулоқот чоғида вилоятга туризм, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, автомобилсозлик, олий таълим соҳаларига тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.





     Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

17-11-2021, 17:53
Вернуться назад