DataLife Engine / Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси Хоразмда ҳам кенг тантана қилинмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси Хоразмда ҳам кенг тантана қилинмоқда


   Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан қутлаш мақсадида вилоят ҳокими Фарход Эрманов бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, партия фаоллари ва ёшлар Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасига йиғилдилар.

   Тантанали маросим иштирокчилари пойтахтимиздаги “Хумо арена” мажмуасида ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган тадбирни тўғридан-тўғри кузатиб бордилар. 

   Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Миромонович Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани ҳақидаги хушхабар йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.
   Шавкат Мирзиёев тадбирда сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун бутун халқимизга миннатдорлик билдирди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25-10-2021, 19:13
Вернуться назад