DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида

   Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.


   Сессия кун тартибига вилоятни  ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим  масалалари ҳамда “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, вилоятда  2022-2023 йилларда жарроҳлик ёрдамини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш каби қатор масалалар киритилди. 



   Кун таратибидаги масалалар бўйича масъул раҳабарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар  қабул қилинди. 







Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

21-10-2021, 19:45
Вернуться назад