DataLife Engine / Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими

   Вилоятимизда аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш, “Темир дафтар”,  “Аёллар дафтари”  ва “Ёшлар  дафтари” билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар устидан маҳаллаларлар кесимида тизимли ва доимий назорат ўрнатиш  имкониятини берувчи ягона электрон тизим “е-аholi.uz ва унга интергациялашган “e-murojaat.uz” электрон дастурлари ишлаб чиқилди.

   Ушбу дастурларни амалиётга татбиқ қилиш мақсадида шаҳар ва туманлардаги масъул ходимлар учун амалий семинар ташкил қилинди.


   Семинарда мутахассислар томонидан  электрон дастурлар билан ишлаш тартиби батафсил тушунтирилиб, тизимга маълумотларни киритиш жараёни  мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди.  

   Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
20-10-2021, 21:59
Вернуться назад