DataLife Engine / Хоразмлик билимдонлар ғалабаси муносиб эътироф этилди

Хоразмлик билимдонлар ғалабаси муносиб эътироф этилди

   Хабарингиз бор, “Заковат” брейн-ринг турнирининг гранд финал босқичида вилоятимизнинг “Хива Президент мактаби” жамоаси мутлақ ғолиб бўлиб, жамоа аъзолари Ватанимизнинг юксак мукофотлари ва енгил автомашиналар билан тақдирланди. Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов “Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари билан учрашди.


   Вилоят ҳокими  ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, иқтидорини юзага чиқариш, улар ўртасида соғлом илмий-маърифий рақобат муҳитини шакллантиришда ақл чархи бўлган бундай тафаккур ўйинларининг  аҳамияти катта эканини таъкидлади. Ўқувчи ёшларни илм олишга қизиқишини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга қўшган ҳиссаси ва вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганликлари учун жамоа аъзоларига самимий миннатдорчилик билдириб, қимматбаҳо совғаларни топширди.







          

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
14-10-2021, 17:00
Вернуться назад