DataLife Engine / Қурилиш материаллари саноатида янги лойиҳа

Қурилиш материаллари саноатида янги лойиҳа

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги базальт толали плиталар ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Вилоятимизда бунёдкорлик ишлари кўлами  кенгайиб, замонавий қурилиш материалларига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу билан бир қаторда анъанавий қурилиш конструкциялари ўрнини  янги, арзон ва қулай материаллар эгалламоқда.

Мамлакатимиз Президенти пойтахтимиздаги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишиш чоғида бундан буён деворбоп материал сифатида ғиштдан фойдаланишни қисқартириш ва иссиқлик ўтказмайдиган базальт толалали плиталарни қўллаш бўйича топшириқ берган эди. Шундан келиб чиқиб вилоятимизда ҳам базальт толали плиталар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришилди. 

Эски темир-бетон буюмлари заводи биноси реконструкция қилиниб, умумий қиймати 59 млн 370 минг евро бўлган ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида йилига 55 минг тонна базальт минерал плиталари ишлаб чиқарилади. Умумий сотув ҳажми 55 млн еврони ташкил қилиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 60 фоизи экспортга йўналтиради.

 Базальт толали плиталар бино ичида мўътадил ҳароратни ҳосил қилиши, ташқи таъсирларга ва ёнғинга чидамлилиги, экологик тозалиги каби қатор афзалликларга эга. Муҳими маҳсулотга ички ва ташқи бозорда талаб катта.Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач 250 та янги иш ўрни яратилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

14-10-2021, 14:58
Вернуться назад