
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви томонидан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, Хонқа туманининг “Эҳтиром” ҳамда “Эзгулик” маҳаллаларида яшовчи нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат махсулотлари ва эсдалик совғалар улашилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати