Жорий йилнинг 28 сентябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатяилик кенгаши ташаббуси билан Хонқа туманида 2021 йил Давлат дастури ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.
Тадбирда, вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, туман давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда Давлат дастурининг 61, 80, 177-бандларига асосан туманда камбағалликни қисқартириш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини ташкил этиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан тегишли масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди.
Фикр-мулоҳазалар тингланиб, иштирокчилар саволларига жавоб берилди.