DataLife Engine / Урганч туманида 2021 йил Давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди

Урганч туманида 2021 йил Давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди

       Жорий йилнинг 26 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши   ташаббуси билан Урганч туманида 2021 йил Давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. 


Тадбирда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари С.Абдикаримова, Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов  ва туман ташкилотлари раҳбар ходимлари иштирок этдилар.


Йғилишда Давлат дастурининг 61, 80, 88, 146, 147-177 бандларига асосан туманда камбағалликни қисқартириш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш,  касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш,  аҳолисини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан тегишли масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

Саволларга  масъуллар томонидан тўлалигича жавоб берилди.




26-08-2021, 17:30
Вернуться назад