DataLife Engine / Сенат Раиси вилоятимизда аёллар муаммоларини ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда

Сенат Раиси вилоятимизда аёллар муаммоларини ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда

      Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларга яратилган шароитларни ўрганиш, жойларда “Аёллар маслаҳат кенгаши” аъзолари ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашиш мақсадида  вилоятимизга ташриф буюрди.\



 Сенат Раиси даставвал Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди. Бундан 6 ой муқаддам фаолиятини бошлаган ушбу марказда касбга ўқитиш, хорижий тилларни ўрганиш, рақамли технологиялар,тадбиркорлик каби 6 та хизмат кўрсатиш тури мавжуд. Мономарказда 5 та йўналишда 24 та турдаги касбларга ўқитилади. Тингловчиларни асосий қисми иш билан банд бўлмаган хотин-қизлардан иборат. Ўқув курсларини тугаллаган тингловчиларнинг 35 нафари “Темир дафтар”да,  385 нафари “Аёллар дафтари”да, 125 нафари “Ёшлар дафтари”да турган фуқаролардир. Мономарказда касб-ҳунар эгаллаб тегишли сертификатга бўлган тингловчиларнинг  415 нафари ўзлари эгаллаган касблар бўйича ишга жойлашдилар. Ҳозирги кунда мономарказда 300 нафарга яқин тинловчилар ўқишни давом қилдирмоқдалар.


         Сенат Раиси марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, ишсиз аёлларни  ўқув курсларига кенгроқ жалб қилиб касб-ҳунар ўргатиш, имтиёзли кредитлаш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш бўйича тавсиялар берди.

           Сенат Раиси Урганч туманидаги  “Улли ҳовли” мажмуасида “Туркманлар” маҳалласида истиқомат қилувчи туркман аёллари ва “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар билан учрашди. Мажмуада маҳалла хотин-қизлари халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича уста-шогирд анъаналари асосида фаолият олиб борадилар. Энг муҳими ўзбек ва туркман миллати вакиллари ҳамжиҳатликда, тотувликда яшаб, меҳнат қилиб келмоқдалар. 




         Ташрифнинг навбатдаги манзили Янгибозор туманидаги “Очақалъа” маҳалласи гузари фаолияти билан танишиш ҳамда “Аёллар маслаҳат кенгаши” аъзолари ва фаол хотин-қизлар билан учрашувдан иборат бўлди. Сенат Раиси туман маънавият ва маърифат марказининг янги кутубхонаси очилиши тадбирида иштирок этди.






         Сенат Раисининг   вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати





6-10-2021, 15:48
Вернуться назад