DataLife Engine / Спортни сев, спорт билан яша!

Спортни сев, спорт билан яша!

   Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви ҳамда Хива шаҳар 121-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган  мактаб-интернати билан ҳамкорликда “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида шахмат, шашка ва армрестлинг бўйича Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди соврини учун  очиқ биринчилик мусобақаси ўтказилди.

   Мусобақада  2007-2009 йилларда туғилган ёш шахмат, шашка, ўйини усталари ҳамда 2002-2004-йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги армрестлингчилар ўзаро беллашдилар.
   
   Ғолиб ва совриндорларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқарувининг диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
4-10-2021, 16:23
Вернуться назад