DataLife Engine / Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хонқа туманидаги “Пахтагул” маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хонқа туманидаги “Пахтагул” маҳалласи аҳолиси билан учрашди

    Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хонқа туманидаги “Сарапоён” маданият саройида  “Пахтагул” маҳалласи аҳолиси билан учрашди. Маҳалла аҳли билан самимий мулоқот чоғида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, маҳалланинг олдиндан белгилаб олинган “ўсиш нуқталари” орқали тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудудни ободонлаштириш масалалари борасида фикр алмашилди. 



    Учрашувда маҳалла фуқаролари аҳоли томорқаларини суғориш учун янги насос ўрнатиш, йўлларни таъмирлаш,  куз-қиш мавсумига тайёргарлик, шахсий ёрдамчи хўжаликларда чорва бош сонини кўпайтириш учун озуқа таъминоти масалаларида мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг асосий қисми шу жойнинг ўзида тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳал қилинди ва ижросини қисқа муддатда бажариш чоралари белгиланди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

2-10-2021, 22:51
Вернуться назад