Бугун Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Миллий гвардия бош қўмондони, генерал-лейтенант Руслан Жаксылыков бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Хоразм вилояти бошқармаси фаолияти, яратилган шароитлар билан танишдилар, қадимий Хиванинг тарихий обидаларини томоша қилдилар.
Учрашувда вилоят ҳокими Фарход Эрманов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик кўп асрлик дўстлик ҳамда аҳил қўшничилик ришталарига асосланганини таъкидлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон Миллий гвардиялари раҳбарлари томонидан яқинда имзоланган 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар келишиб олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати