DataLife Engine / 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Айни дамда вилоят мусиқали драма театри биносида  1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда. Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Солаев ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб,  кейинги йилларда таълим сифатига қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига  кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди. Бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони, вилоят ҳокими ҳамда Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Сўзга чиққанлар таълим тизимига, муаллимларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбат учун миннатдорчилик билдирдилар.















Байрам тадбири санъат усталари ижросидаги концерт дастури билан давом этмоқда.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

30-09-2021, 12:27
Вернуться назад