“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви томонидан Қўшкўпир туманидаги “Тагалак” ва “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғини бинолари янги мебел жиҳозлари билан таъминланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-ф-сон фармойишига мувофиқ ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан йиғилган маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланишини таъминлаш тўғрисидаги тақсимотга мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ва ҳудудий бўлинмалари томонидан 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер ва мебел жамланмалари етказиб берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати