Бугун “Бутун жаҳон тозалик куни” муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб “World Clean Up Day Uzb” хештеги остида экологик акция ташкил этилди.
Акция доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида истироҳат боғлари, жамоат жойларидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тозалаш, дарахт ва буталарга шакл бериш ҳамда суғориш ишлари амалга оширилаётир.
Тозалик тадбирларида барча шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати