DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф. Эрманов Янгиариқ туманидаги умутаълим мактаби директорлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан очиқ мулоқот ўтказди

Вилоят ҳокими Ф. Эрманов Янгиариқ туманидаги умутаълим мактаби директорлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан очиқ мулоқот ўтказди

   Вилоят ҳокими Ф. Эрманов Янгиариқ туманидаги умутаълим мактаби директорлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан очиқ мулоқот ўтказди.


   Туманда 40 та умумтаълим мактаби , 2 та касб ҳунар мактаби  ва 1 та баркамол авлод ижодиёт мактаби мавжуд бўлиб, 20450 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Ўқувчиларга 2051 нафар педагоглар таълим тарбия бериб келмоқда. 


   Вилоят ҳокими умумтаълим мактабларидаги шароитлар, айниқса IT соҳасини ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар натижасига алоҳида тўхталди.Шунингдек, "бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги натижалар хам танқидий-таҳлилий муҳокама этилиши билан бирга таълимда эришилган ютуқлар ҳам этироф этилди.



   Учрашув давомида маҳаллалардаги шароитлар, ичимлик суви, газ тармоғидан узилган хонадонларга  суюлтирилган газ балонларининг ўз вақтида етказилиши ҳамда ички йўлларнинг таъмирланиши  ҳам алоҳида назоратга олинди.

   Аниқланган камчиликлар ва қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

   Янгиариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
18-09-2021, 00:02
Вернуться назад