DataLife Engine / Хива шаҳрида “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” номли халқаро маданий форум ўз ишини бошлади

Хива шаҳрида “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” номли халқаро маданий форум ўз ишини бошлади

   Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда 2021 йилда Хива шаҳрида «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» мавзусида халқаро форум ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. Бугун ушбу халқаро форум Хива шаҳрида янги барпо этилган “Фаровон” меҳмонхонасида ўз ишини бошлади.  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов  мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.



      Таъкидлаш жоиз, мазкур форум минтақамиз халқларининг дунё тамаддунига қўшган бемисл ҳиссаси ҳақида кенг қамровли фикр билдириш учун минбар вазифасини ўтайди. Шунингдек, минтақадаги интеграцион ислоҳотларнинг бугуни ва истиқболини мутахассислар томонидан чуқур таҳлил қилиш ва баҳолаш учун ҳам яхшигина муҳокама майдони вазифасини бажаради.


Форумда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан  300 нафардан зиёд иштирокчилар, шунингдек 100 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.


   
   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
15-09-2021, 12:12
Вернуться назад