DataLife Engine / Янги ўқув йили "Мустақиллик дарси" билан бошланди

Янги ўқув йили "Мустақиллик дарси" билан бошланди



   Янги ўқув йилининг илк  машғулоти  Урганч давлат университетида ҳам "Мустақиллик дарси" билан бошланди. Унда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди ва талабаларга Мустақилликга эришиш ҳамда  уни мустаҳкамлаш йўлидаги машаққатлар, мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиёти, халқаро ҳамжамиятдаги обрў- эътибори ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар хусусида тўхталди.



   Таъкидлаш жоиз, мазкур  университетда  23 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Бу йил қабул квоталари 2016 йилга нисбатан 2,8 баробарга ошиб, 5033 ўринни ташкил этди. 4 та янги таълим йўналишлари ва 6 та янги магистратура мутахассисликлари очилди. 17 млрд. сўм маблағ сарфланиб  500 ўринли талабалар турар жойи  қуриб битказилди. 7 қаватли 2000 ўринли янги ўқув биносини қуриш ишлари бошланиш арафасида турибди.


   Кейинги йилларда университет жамоаси  таълим тарбия самарадорлиги ва илмий-тадқиқот йўналишларида катта муваффақиятларга эришмоқда. Вилоят ҳокими ана шундай иқтидор эгаларидан бири - физика-математика факультети талабаси Исломбек Исмоиловни  Халқаро математика олимпиадасида олтин медални қўлга киритгани билан самимий табриклади. Сўзга чиққанлар Мустақиллик берган имкониятлар, юртимиздаги тинчлик осойишталик ва жадал ривожланишни эътироф этиб, талабаларга келгуси ўқишларида муваффақият тиладилар.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
6-09-2021, 11:28
Вернуться назад