Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Худойберганова Римажон Матназаровна Президентимиз Фармонига биноан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.
Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов юксак мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди. Онахон Президентимизнинг эътибори, юксак мукофот учун самимий миннатдорчилик билдирди.
Маълумот учун, Римажон Худойберганова кўп йиллар тўқимачилик, пиллачилик корхоналарини бошқарган, 1988-1991 йилларда Хоразм вилояти раҳбари бўлиб ишлаган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати