DataLife Engine / ТОКИО-2020. ХОРАЗМЛИК ПАРАДЗЮДОЧИ ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ЧЕМПИОНИ

ТОКИО-2020. ХОРАЗМЛИК ПАРАДЗЮДОЧИ ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ЧЕМПИОНИ

   

   Бир неча дақиқа аввал, Токио шаҳрида давом этаётган  XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг вазни 66 килограммгача бўлган пара дзюдочилари ўртасидаги финал беллашуви бўлиб ўтди. 

   Унда боғотлик Учқун Қуронбоев испаниялик Серхио Банон Ибанесга қарши татамига чиқди. Ниҳоятда ҳаяжонли кечган баҳсда парадзюдочимиз чиройли тарзда ғалаба қозониб, ОЛТИН медаль соҳибига айланди. 

   Парадзюдочимиз Ўзбекистон делегациясига Паралимпия ўйинларидаги дастлабки олтин медални туҳфа этди.

   Олтин медал билан Учқун Қуронбоев ва унинг устози Альфия Ибрагимовани, шунингдек, барча ҳамюртларимизни қутлаймиз!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27-08-2021, 15:35
Вернуться назад