DataLife Engine / Хонқа ва Урганч туманларида янги объектлар фойдаланишга топширилди

Хонқа ва Урганч туманларида янги объектлар фойдаланишга топширилди

 Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида   Хонқа ва Урганч туманларида янги ишлаб чиқариш лойиҳалари  ишга туширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов иштирок қилди.  

Хонқа туманидаги "XIVA BARKAMOL INVEST" МЧЖга собиқ Хонқа ип йигирув фабрикасига қарашли бино ва иншоотлар 2 млрд 700 млн сўм инвестиция киритган ҳолда 110 та янги иш ўринлари  яратиш шарти билан “ноль” қийматда сотилган эди. Бугунги кунга келиб жамият томонидан белгиланган мажбуриятларга асосан 3 млрд сўмдан ортиқ инвестиция киритилиб, шартномада белгиланган иш ўринлари яратилди. Корхонада  йилига 600 тонна синтетик ип калава ҳамда 480 тоннадан ортиқ тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.




 Хонқа туманидаги  "SOBIR RAZZOQ" оилавий корхонаси томонидан умумий қиймати 5 млрд 312 млн сўм бўлган “Тикувчилик маҳсулотлари ва тери галантерияси ишлаб чиқариш” лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида 20 нафарга яқин хотин-қизлар   доимий иш ўринлари билан таъминланди. Корхона йилига 1 млрд сўмга яқин  тайёр тикувчилик маҳсулотларини ички бозорга етказиб беради. 



        Урганч туманида ҳам “Пластик труба ишлаб чиқаришни  ташкил қилиш”, “Текстиль фабрикаси ташкил қилиш”, “Мактабгача таълим муассасини ташкил қилиш”  лойиҳалари ишга туширилди. Натижада туманда 100 га яқин янги иш ўринлари яратилди. 







Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

26-08-2021, 18:39
Вернуться назад