DataLife Engine / Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

   Хабарингиз бор, яқинда давлатимиз раҳбари мамлакатимиз  тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди. Мазкур  йўналишлар  бизнесни молиялаштириш,  солиқ тизимини такомиллаштириш, ер ажратиш,  инфратузилма,  экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика, соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштиришдан иборат бўлиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган кўплаб масалалар ечимига қаратилган.





    Бугун вилоятимиз шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан видеоалоқа тарзида ўтказилган очиқ мулоқот ҳам ушбу тадбирнинг узвий давоми бўлиб, иштирокчилар томонидан билдирилган қатор фойдали таклиф ва мулоҳазалар билан аҳамиятлидир.



   Очиқ мулоқот қатнашчилари 20 августни  мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифни якдиллик билан қўллаб-қувватладилар. Тадбирда Республика Савдо-саноат палатаси раиси А.И.Икрамов иштирок этди.



   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24-08-2021, 16:14
Вернуться назад