DataLife Engine / ОАВ вакиллари учун сайлов қонунчилиги бўйича семинар ўтказилди

ОАВ вакиллари учун сайлов қонунчилиги бўйича семинар ўтказилди

    Бугун Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Президент сайловини  ёритиш масалаларига бағишланган  семинар ўтказилди. Унда  сўнгги йилларда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, сайлов жараёнларини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш каби мавзуларда  олий таълим муассасалари профессор- ўқитувчилари, вилоят адлия бошқармаси мутахассисларининг маърузалари тингланди. Сайлов кампанияси даврида журналистларнинг  ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунчалар берилди.



    Ўзаро эркин мулоқот шаклида ўтган  семинар  иштирокчилари тадбир ниҳоясида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.




    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
20-08-2021, 17:36
Вернуться назад