DataLife Engine / Юксак эътироф

Юксак эътироф

   Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.



   Шунга кўра вилоятимиздан  Худайназаров Хурсандбек Шавкат ўғли раҳбарлик қилаётган “Global Food Impex”  МЧЖ  “Энг яхши экспортёр” деган номга муносиб деб топилди.

   Бугун  тадбиркорлар билан очиқ мулоқот арафасида  вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Қудратбек Игамбергенов давлатимиз раҳбарининг миннатдорчилик мактубини  ўз эгасига топширди.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
20-08-2021, 10:42
Вернуться назад