DataLife Engine / ИСЛОҲОТЛАР КУНДАЛИГИ

ИСЛОҲОТЛАР КУНДАЛИГИ

     
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан Хоразм вилояти бўйича ижтимоий-иқтисодий ҳолати энг оғир бўлган 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

     Дастур доирасида жами 345,6 млрд.сўм маблағ ажратилиб, шундан,  Республика бюджетидан 169,4 млрд. сўм, ️маҳаллий бюджетдан 54,8 млрд. сўм, ️тармоқ корхоналари томонидан 24,3 млрд. сўм, ️аҳоли, тадбиркор ва ҳомийлар ҳисобидан 64,3 млрд. сўм, ️банк кредитлари ҳисобидан 32,8 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган.

     Бугунги кунда барча манбалар ҳисобидан 217,1 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилган.
13-08-2021, 13:23
Вернуться назад