DataLife Engine / Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

      Бугун халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хива тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган О. Матёқубов эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Сессияда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилди, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни танқидий баҳолади. 


      Вилоят раҳбари Хива тумани ҳокими лавозимига  вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Ҳ. Матрасулов номзодини тавсия этди. Халқ депутатлари, нуронийлар сўзга чиқиб номзодни қўллаб қувватладилар. Овозга қўйиш натижаларига кўра Матрасулов Ҳурмат Раҳимберганович Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
     


      Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12-08-2021, 12:18
Вернуться назад