Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлаш учун номзодларни тавсия этиш ҳақидаги масалалар киритилди.
Депутатлар жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан 19 кишидан иборат округ сайлов комиссия таркибини шакллантириб, тасдиқлаш учун Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати