DataLife Engine / Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

     Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида янгича тизим йўлга қўйилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан маҳаллаларда тегишли  ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирокида аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.


   Вилоят ҳокимининг фуқаролар билан навбатдаги мулоқоти Урганч туманидаги “Равот” маҳалласида бўлиб ўтди. "Аҳоли мурожаатларини эшитиш билан иш битмайди.  Унинг ечими бизнинг бугунги кунда бажаришимиз керак бўлган энг асосий вазифамиз бўлиши керак", -  деб таъкидлади вилоят ҳокими маҳалла аҳли билан учрашувда.
    

    Тадбир давомида фуқароларнинг шахсий муаммолари, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.


    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11-08-2021, 10:19
Вернуться назад