DataLife Engine / Хоразм қовунлари — экспортга

Хоразм қовунлари — экспортга

      Азалдан Хоразм заминида етиштирилган ширин-шакар қовунлар қўрғошин қолипларда карвонлар орқали дунёнинг кўплаб мамлакатларига етказиб берилган. Бугун ана шу анъанани Боғот туманида жойлашган “PERFEKT LOGISTIKA” МЧЖ жамоаси давом эттирмоқда.



      Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича,  англиялик тадбиркорлар Бахадур Мохаммед Фарид ва Бахадур Мохаммед Хумоюн туман далаларида бўлиб, тилими тилни ёрар қовунларимизни харид қилиш бўйича корхона таъсисчиси Муҳаммаджон Абдиримов билан келишувга эришдилар. Маҳсулот бугундан махсус автотранспортларда экспортга жўнатила бошланади.




10-08-2021, 09:23
Вернуться назад