Хонқа туманидаги “Гулҳаё Гулсара Зулхумор” фермер хўжалиги даласида кузги ғалла экиш ва ғўза дефолиациясини ўз муддатларида сифатли ташкил қилиш бўйича вилоят кўргазмали семинари ўтказилди.
Семинарда сектор раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок қилдилар.
Вилоятда 2022 йил ҳосили учун 1378 та фермер хўжаликларининг 33,2 минг гектар майдонларида ғалла экилиши режалаштирилган. Экишга тайёргарлик кўриш, ер танлаш, ғаллани навлар бўйича жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Шунингдек, жорий йил ҳосили учун уруғлик майдонлардан ташқари 72194 гектар майдонларда дефолиация ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирни ғўзанинг ривожланиш ҳолатини хисобга олиб, 10 августдан 20 августга қадар ўтказиш белгиланган.
Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов қатнашиб, бошоқли дон экинларини агротехнология талаблари асосида экиш ва ғўза дефолиациясини ўз вақтида сифатли ўтказиш бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати