

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов сўзга чиқиб, жорий йилнинг 23-июль санасида давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси хусусида тўхталдилар.


Семинарда аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги долзарб муаммолар ва ва тизимда ишни янгича услубда ташкил этиш юзасидан маърузалар тингланди. Видеомулоқот шаклида ташкил этилган семинарда шаҳар ва туманлардаги мурожаатлар билан ишловчи мутахассислар ҳам қатнашиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати