Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Гурлан туманидаги “Ўйилма” маҳалласида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Тадбирда вилоят ва туман Халқ қабулхоналари вакиллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Қабул давомида фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам, кредит, иш билан таъминлаш каби масалаларда мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассислари томонидан чуқур ўрганилиб, кўплаб муаммолар жойида ўз ечимини топди, баъзи масалалар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати