Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хива туманидаги "Парчанхос" маҳалласи аҳолиси билан мулоқотда бўлди. Учрашувда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудни ободонлаштириш борасида фикр алмашувлар бўлди.
Вилоят ҳокими баъзи муаммоли масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати