DataLife Engine / Сайёр қабул

Сайёр қабул

      Бугун Урганч туманидаги  Ҳамид Олимжон номли маҳаллада вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли вилоят, туман ташкилотлари  раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

 


      Қабул давомида аҳоли  "Обод маҳалла" давлат дастури асосида ҳудудда амалга оширилган  ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари учун миннатдорчилик билдириб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит олиш, ишга жойлашиш, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалаларда мурожаат қилдилар.





      Мурожаатларнинг бир қисми  шу жойнинг ўзида ечимини топди, бир қисми тегишли соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиб,  амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.



      Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


26-07-2021, 22:03
Вернуться назад